Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида илиқ об-ҳаво давом этади

NUR-SULTAN. Кazinform - Яқин кунларда мамлакатнинг шимолий ярмида шимоли-ғарбий циклон оқими кузатилади, ёмғир, момақалдироқ, шамол кучайиши кутилмоқда, жанубий ярмида эса ём ғирли об-ҳаво ҳали ҳам сақланиб қолади, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

«Республика ғарбида ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда: кундузи 33, 38 даражадан 23, 31 даражагача, республика шимоли-ғарбида — 31, 38 даражадан 25 35 даражагача, мамлакат шимолида ҳаво ҳарорати 30, 35 даражагача, марказ ва жануби-шарқда ҳаво ҳарорати 30, 38 даражагача, шарқда - 27, 38 даражагача, жанубда - 35, 40 даражагача кўтарилади», - дея таъкидлади синоптиклар.