25-27 январь кунлари Қозоғистоннинг кўп қисмида жанубий циклон ва атмосфера жабҳалари таъсирида кучли ёғингарчилик, шимолий вилоятларда қор шаклида, жанубий вилоятларда ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик кутилмоқда. Бу ҳақда Kazinform агентлиги “Қазгидромет”га таяниб хабар беради.
Синоптикларнинг хабарига кўра, шамол ва қор бўронлари кучайиши, жанубнинг тоғли ҳудудларида кучли қор ёғиб, ер музлаши ва туман тушиши кутилмоқда.
Фақатгина республиканинг ғарбий ярмида ғарбий антициклон ҳукмронлик қилишда давом этади – очиқ, совуқ ҳаво сақланиб қолади.
Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳарорат фонида сезиларли ўзгаришлар кутилмайди, жанубий вилоятларда ҳаво ҳарорати кечаси 8-13 даражагача, тоғли ҳудудларда 18-23 даража совуқ, кундузи 2-7 даражагача, тоғли ҳудудларда 10-15 даража совуқ бўлади.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.