Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Хитой Халқ Республикаси Бош божхона бошқармаси ўртасидаги фаол ҳамкорлик натижасида яна учта қозоғистонлик сут корхоналари Хитойга экспорт қиладиган корхоналар рўйхатига киритилди. Булар: «Гормолзавод» МЧЖ (Кўкшетау, Ақмола вилояти), «Дәулет-Бекет» (Талдиқорған, Алмати вилояти) ва «Лидер-2010» (Рудний, Қостанай вилояти).
ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев сентабрь ойида Пекинга ташрифи давомида сут ва сут маҳсулотларини экспорт қилишда ветеринарлик-санитарлик талаблар тўғрисида протоколни имзолади. Ўша пайтда учта компания - Алматидаги Фудмастер, Қарағандидаги Евразия Инвест LTD ва Туркистондаги Golden Camel Group LTD қўшни давлатга ўз маҳсулотларини сотиш ҳуқуқини олганди.
Ҳозирги вақтда сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган 6 компания ўз маҳсулотларини Хитойга экспорт қилиш имкониятига эга.