ASTANА. Кazinform – Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ветеринария назорати ва текшируви қўмитаси вакиллари ҳамда Иордания Ҳошимийлар Қироллиги ветеринария хизмати делегациясининг Қишлоқ хўжалиги вазирлигида бўлиб ўтган учрашувида маълум қилинди.
ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувнинг асосий мавзуси Қозоғистон мол, қўй гўшти ва тирик қорамолларни Иордания бозорига экспорт қилиш бўлди.
Музокаралар давомида ва томонларнинг ветеринария хизматларининг олдинги ўзаро ҳамкорлиги натижасида чорвачилик маҳсулотларини, шу жумладан, мол ва қўй гўшти экспорт қилиш ҳуқуқига эга бўлган Қозоғистоннинг 6 та корхонасини Иорданиянинг расмий реестрига киритиш бўйича келишувга эришилди.
Айтиш жоизки, Қозоғистон ҳар йили гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспортини ошириб бормоқда. 2024 йилда Қозоғистондан, жумладан, Яқин Шарқ мамлакатларига 30 минг тоннадан ортиқ мол ва қўй гўшти экспорт қилинди. Маҳаллий маҳсулотлар Жаҳон ҳайвонлар саломатлиги ташкилоти (WOAH) томонидан тасдиқланган халқаро сифат ва хавфсизлик стандартларига тўлиқ жавоб беради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилда Қозоғистондан қайси давлатларга гўшт маҳсулотлари экспорт қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.