«Олтин глобус» мукофоти билан тақдирловчи Голливуд хорижий матбуот ассоциацияси (HFPA) «Энг яхши хорижий фильм» номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди.
Ушбу рўйхатдан «Қазақфильм» киностудиясида суратга олинган учта фильм ўрин олган. Улар: Ермек Турсиновнинг «Шырақшы» («Чироқчи»), Ақан Сатаевнинг «Томирис» («Тўмарис») тарихий картиналари ҳамда Фархат Шариповнинг «Тұлғалық өсу тренингі» («Шахсни ўстириш тренинги») драмасидир», - деб маълум қилди «Қазақфильм».
Таъкидлаш жоизки, номинация номзоди сифатида 65 мамлакатдан 93та фильм рўйхатга киритилган.
Бу умумий рўйхатдир. Жорий йил 9 декабрда «Олтин глобус» мукофоти номзодлари қисқа рўйхати эълон қилинади.
«Олтин глобус» мукофотининг 77-чи тақдирлаш маросими 2020 йил 6 январга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов