Қозоғистон бўйлаб 18 ёш ва ундан катта ёшдаги 6 минг респондент ўртасида тадқиқот ўтказилди.
Натижалар шуни кўрсатдики, респондентларнинг 78 фоиздан ортиғи Президент фаолиятининг бугунги натижаларидан мамнун. 59 фоиздан ортиғи Қасим-Жомарт Тоқаев президентлик даврида мамлакатдаги вазият яхшиланганига ишонади. Шу тариқа Президентга ишонч даражаси ортиб бормоқда.
Апрел ойидаги сўров натижаларига кўра, унга Қозоғистонда респондентларнинг 70 фоиздан ортиғи ишонч билдирган.