Ижтимоий сўров натижаларига кўра, мамлакат Президентига респондентларнинг 77,1 фоизи ишонади.
«Шу билан бирга, қатор нақшларни қайд этган ҳолда, Юртбошимизга ишонган фуқароларнинг ўртача портретини яратиш мумкин. Биринчидан, ёш авлод Президентимизга кўпроқ ишонади (81,9 фоиз). Иккинчидан, респондентларнинг билим даражаси қанчалик юқори бўлса, уларнинг Давлат раҳбарига ишончи ҳам шунчалик ортиб боради. Учинчидан, қишлоқ аҳолиси (79,6 фоиз), шаҳар аҳолиси (75,4 фоиз), аёллар (79 фоиз) ва эркаклар (74,9 фоиз) ўртасида ҳам Давлат раҳбарига ишонч даражаси деярли бир хил эканлиги эътиборга молик.Тўртинчидан, мамлакатимизда таълим, саноат, хизмат кўрсатиш, транспорт ва қишлоқ хўжалигида банд бўлганлар Президентга кўпроқ ишонч билдирмоқда», - дея хабар беради институт.