Қозоғистонликлар Жанубий Кореяда қонуний равишда уч йил ишлаши мумкин

Фото: Фото: Рixabay

ASTANA. Kazinform - ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги Миграция қўмитаси раиси Асқарбек Ертаев қозоғистонликлар Жанубий Кореяда қонуний шартлар асосида қанча муддатга ишлашлари мумкинлигини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

– Жанубий Кореядан Қозоғистон фуқароларини ишга жойлаштиришга рухсат бериш тизими бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. Бундай марказни ташкил этиш ишлари бошлаб юборилди. Унинг мақсади - Жанубий Кореяда ишлашни хоҳловчи фуқароларга тил ўргатишдир. Лойиҳанинг амалга оширилиши ушбу мамлакатга ишлаш учун кетган фуқароларимизнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кафолатлайди”, — деди Асқарбек Ертаев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унга кўра, лойиҳа доирасида Жанубий Кореяга борган қозоғистонликлар у ерда қонуний равишда 3 йилгача ишлашлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонликларга Жанубий Кореяда қонуний ишлашга рухсат берилиши ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев