Кўришда нуқсони бўлган спортчилар ўртасида қозоғистонлик Юрий Носов классика бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Шунингдек, у умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Аёллар ўртасида эса қозоғистонлик Алма Махамбетова кумуш медали соҳибига айланди.
Ёшлар ўртасида (U23) Данил Гайнуллин классик ва тезкор йўналишларда 2 та кумуш медални қўлга киритди.
Бундан ташқари, 23 ёшгача бўлган эшитиш қобилияти заиф спортчилар ўртасида Қуаниш Сембаев кумуш, Ази Рамазон ва Балжан Жумағазиевалар бронза медалига сазовор бўлди.
Мусобақада Қозоғистон, Россия, Озарбайжон, Польша, Молдова, Латвия, Германия ва Туркиядан 60 нафарга яқин спортчи иштирок этди.