ASTANA. Kazinform - Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг топшириғига биноан, Қозоғистоннинг тегишли давлат органлари кўмагида Қозоғистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзолари Ливандан эвакуация қилинди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги ҚР Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар беради.
«Бу операция Истанбул ва Дубай шаҳарлари орқали амалга оширилди. Натижада 2024 йил 17 октябрдан 31 октябрга қадар 41 киши Байрутдан Астана ва Алмати шаҳарларига эсон-омон қайтарилди», - дейилади ҚР ТИВ хабарида.
Эвакуация жанговар ҳудудда қолган Қозоғистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.