Қозоғистонликларга қандай сурункали касалликлари бўйича тиббий ёрдам ва кузатув берилади

Фото: Фото: ҚР ССВ

ASTANA. Kazinform - ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги динамик мониторинг қилинадиган сурункали касалликлар рўйхатини кенгайтирди, деб хабар беради Кazinform.

Рўйхатни аниқлаштириш ва кенгайтириш ушбу рўйхатдаги ташхиси бўлган беморларга динамик мониторинг доирасида бирламчи тиббий сантитария ёрдами даражасида тиббий ёрдам олиш имконини беради, дея хабар беради Кazinforn ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Буйруқ лойиҳасида динамик мониторинг қилинадиган сурункали касалликлар рўйхатининг нозологияларини аниқлаштириш ва кенгайтириш кўзда тутилган, жумладан:

  • палиндромик ревматизм;
  • ревматик полимиалгия;
  • бошқа жойларда таснифланган касалликларда бириктирувчи тўқималарнинг тизимли касалликлари;
  • нотўғри овқатланиш билан боғлиқ қандли диабет;
  • қандли диабетнинг бошқа белгиланган шакллари;
  • аниқланмаган қандли диабет;
  • асаб тизимининг бошқа дегенератив касалликлари;
  • марказий асаб тизимининг демелинизация қилувчи касалликлари.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабрь ойи охирида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қозоғистонда тиббий ёрдамнинг ягона пакети бўйича тушунтиришлар берган эди