“2025 йил 1 январь ҳолатига Миллий банк иккинчи даражали банклар ва нобанк айирбошлаш шохобчаларига жами 6,8 тонна қуйма сотди”, — дейилади хабарда.
Олтин қуймалар беш хил — 5, 10, 20, 50 ва 100 г. вазнда тақдим этилади.
Қуймаларинининг барчасининг таркибида қимматбаҳо металлар - 99,99% ва шунга мос равишда 999,9 нозиклик мавжуд.
Миллий банк ўлчанган олтинларни иккинчи даражали банклар (Халқ банки, Евроосиё банки, Jusan Bank ва Банк ЦентрКредит) ва айрим нобанк айирбошлаш шохобчалари орқали сотади. Сотиш ва қайта сотиб олиш тартиби банклар ва айирбошлаш шохобчалари билан тузиладиган шартномалар билан тартибга солинади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда олтин қуйма ва тангалар нархи рекорд даражага кўтарилган.