Авиакомпания баёнотида таъкидланишича, ўзгаришлар туфайли миграция назоратида ҳужжатларни текшириш процедуралари кўпроқ вақт талаб қилиши мумкин.
— Хитойга саёҳат қилаётган ёки ундан жўнаб кетаётган йўловчиларга паспортларни ўз ичига олган зарур саёҳат ҳужжатларининг мавжудлиги ва ҳақиқийлигини олдиндан текшириш ва Хитойга кириш ва чиқишнинг амалдаги талаблари билан танишиш тавсия этилади. Паспорт ва миграция назорати учун қўшимча вақт ажратиш орқали аэропортга жўнашдан камида уч соат олдин келишни тавсия қиламиз, — дейилади FlyArystan Info хабарида.
Таъкидлаш жоизки, янгиланган "Кириш ва чиқишни бошқариш тўғрисидаги низом" Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши томонидан жорий йилнинг 31 июлида қабул қилинган. Ўзгартиришлар миграция назоратини соддалаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва миллий хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Ҳужжатга кўра, виза олиш ёки чегара назоратидан ўтиш пайтида ёлғон маълумот берган хорижий фуқаролар бир йилдан беш йилгача Хитойга кириш тақиқига дуч келишади.
Эслатиб ўтамиз, Хитой Қирғизистон учун визасиз режим шартларини енгиллаштирди.