Вазир ўринбосари ўтган йил якунига кўра 1,1 миллион тоннадан ортиқ мол ва қўй гўшти етиштирилгани, бу мамлакат эҳтиёжини тўлиқ қоплаганини таъкидлади.
“Ўтган йил якунларига назар ташлайдиган бўлсак, етиштириш ҳажми қарийб 4 фоизга, жумладан, мол гўшти етиштириш 2 фоиздан кўпроққа ошган. Бу чора-тадбирлар аҳолининг гўштга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш имконини беради, шунинг учун ҳам етиштириш ҳисобига гўшт нархини оширувчи омилларни ҳали кўрмадик”, - деди Ермек Кенжеханули.
Унинг сўзларига кўра, гўшт нархининг ошишига Ўзбекистондан талабнинг юқорилиги сабаб бўлган.
"Бироқ биз охирги ҳафтада кузатганимиздек, нарх барқарорлашди ва бошқа омилларни (нархларнинг ошиши - муҳаррир эслатмаси) ҳозирча башорат қилмаяпмиз", - деди у.
Шунингдек, вазир ўринбосари бугунги кунда чорвачилик билан шуғулланувчи фермерларга меҳнат фаолияти учун 5 фоиз ставкада имтиёзли молиялаштириш ажратиш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
“Бу чора мамлакат учун гўшт етиштиришни янада рағбатлантиради. Ҳозир 1 килограмм мол гўштининг тахминий баҳоси 2700-3000 тенге”, - дея қўшимча қилди Ермек Кенжеханули.