Миллий банк маълумотларига кўра, 2017 йилдан буён умумий оғирлиги 1,74 тоннани ташкил этган 47 302 та қуйма олтин сотилган.
Қуйма олтин беш хил: 5, 10, 20, 50 ва 100 грамм турларида тақдим этилади. Энг кўп сотиладиган - 10 граммлик қуйма.
Сотилган барча қуйманинг улуши 28% - 12 932 донани ташкил этади. Кейин 100 граммлик қуймалар - 10 830 дона (23%) ва 20 грамм - 10 637 дона (22%), 5 грамм - 7 235 дона (15%), 50 грамм - 5 668 дона (12%).
Ҳозирги вақтда қуйма олтинни Halyk Bank, Евразия банки, Jýsan Bank, Банк ЦентрКредит, шунингдек валюта айрбошлаш шахобчаларида сотиб олиш ва сотиш мумкин.