Аёллар курашида 53 килограммгача бўлган вазн тоифасида Жулдиз Ешимова мусобақанинг бронза медали соҳибига айланди.
Рағбатлантириувчи финалда у эрталабки йиғиндаёқ жанг ўтказган Ўзбекистон вакили Аытенге Кеунимжаева билан яна учрашди. Ҳар икки учрашув 5:1 ҳисобида қозоғистонликнинг ғалабаси билан якунланди.
Ж.Ешимованинг бронза медали қозоғистонлик курашчиларнинг Мўғулистондаги Осиё чемпионатидаги 13-медали, Қозоғистон аёллар терма жамоасининг эса қитъа чемпионатидаги 4- медалидир. Қизлар тўртта совринни қўлга киритди – иккита «олтин» ва иккита «бронза».