Ташкилотнинг расмий сайтида хабар қилинганидек, битим тузиш муддати 18 июл, шундан сўнг жанг промо-савдога қўйилади. Боксчилар учун аризалар Римдаги (Италия) Кенгаш қароргоҳига топширилиши керак.
21 майдан 22 майга ўтар кечаси Гамбургда (Германия) Кособуцкий франциялик боксчи Жоан Дюопни (39-7, 26 КО) мағлуб этди ва WBC International йўналишида ғалаба қозонди. Жамкиранга келсак, «Анадолу шери» сўнгги бор 14 май куни Германиянинг Магдебург шаҳрида рингга кўтарилган ва чехиялик Лукас Вакерни (3-2, 2 КО) тўртинчи раундда нокаутга учратган эди.
Фото: sports.kz