Қозоғистон Падел федерацияси маълумотларига кўра, Арнур Турсинхан ва Ислам Дуйсенғазин 16 ёшгача бўлган ўйинчилар ўртасидаги FIP Promises Осиё рейтингида иккинчи ўринга кўтарилди. Қозоғистонлик спортчилар ҳисобида 1 785 очко мавжуд. Улар Қатар вакили Саид Ҳошим Алмазеиддан 1 285 очко ортда қолмоқда.
18 ёшгача бўлган спортчилар тоифасида эса бир йўла уч нафар қозоғистонлик спортчи илк бор FIP Promises Осиё рейтингининг кучли ўнталигидан жой олди. София Пак тўртинчи ўринни эгаллади, Айлин Аманатай ва Адия Бектемисова эса саккизинчи поғонадан жой олди.
Яқинда Алмати шаҳрида иккинчи FIP Promises Almaty ўсмирлар турнири якунланди. Арнур Турсинхан ва Ислам Дуйсенғазин U16 тоифасида ғолиб бўлишди, шунингдек, U18 тоифасида финалга қадар етиб боришди.
Ўз навбатида, София Пак бир вақтнинг ўзида иккита ёш тоифасида — U16 ва U18 бўйича чемпионликни қўлга киритди. Турнирдаги муваффақиятли иштирок қозоғистонлик спортчиларга Осиё рейтингидаги ўринларини сезиларли даражада яхшилаш имконини берди.