Қозоғистонлик йигит Голливуддаги танловда дунёнинг энг яхши моделлари учлигига кирди

Фото: Фото: ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги

ASTANA. Kazinform – Алматилик, Жусипбек Елебеков номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи талабаси Алихан Нуржауов WCOPA2024 санъати бўйича жаҳон чемпионатида бирданига 7 та совринни қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Фото: ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги

 

Голливудда бўлиб ўтган танловда бутун дунёдан иқтидорли ижрочилар иштирок этди.

Фото: ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги

 

Алихон қуйидаги йўналишларда чиқиш қилди: актёрлик ва моделлик.

Юқори рақобатга қарамай, у учта олтин ва учта кумуш медални қўлга киритди, шунингдек, унинг юқори профессионаллиги ва маҳоратини тасдиқловчи орден билан тақдирланди.

Натижада, у дунёдаги энг яхши учта модель қаторидан жой олди. Энди талаба жаҳоннинг машҳур Versace ва Gucci брендлари билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Фото: ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги

 

Алихан Алмати шаҳридан. Жусипбек Елебеков номидаги Республика эстрада ва цирк коллежида театр ва кино актёри касбини эгаллаш учун таҳсил олмоқда.

Эслатиб ўтамиз, у яқинда актёр сифатида дебют қилган. У Россия сериалида бош ролни ижро этган.