Аёллар волейболида Қирғизистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги финалда Қозоғистон терма жамоаси 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, жамоага илк “олтин”ни олиб келди.
Футзал бўйича финал баҳсида Қозоғистон терма жамоаси қирғизистонлик талабаларга имкониятни бой бериб (1:4) кумуш медални қўлга киритди.
Универсиаданинг илк ғолибларини Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги Олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим қўмитаси раиси ўринбосари Акерке Абилайхан тақдирлади.
Дзюдо, стол тенниси, шахмат-шашка, эркин кураш, волейбол бўйича мусобақалар давом этяпти.
6 ноябрь куни Туркистонда II Туркий универсиаданинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Универсиадада Қозоғистон, Туркия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Венгриядан 450 нафарга яқин иштирокчи қатнашмоқда. Спортчилар спортнинг 7 тури: стол тенниси, шахмат-шашка, волейбол, футзал, дзюдо, эркин кураш, юнон-рум кураши бўйича куч синашмоқда.