Шаҳар маъмуриятининг маълумотларига кўра, Алмати ўқувчилари 30 майдан 1 июнгача Анталияда бўлиб ўтган FEMO FEMO (Future Intelligence Students Mathematics Olympiad) халқаро мусобақасида юқори натижаларни кўрсатдилар. Жами ёш математиклар 16 та медални қўлга киритдилар.
Ҳар йили ўтказиладиган олимпиадада Қозоғистон, Грузия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Россия, Буюк Британия, АҚШ, Беларусь, Туркия, БАА, Саудия Арабистони, Тожикистон, Германия, Польша, Франция, Индонезия, Арманистон ва Кипр каби 18 мамлакат вакиллари иштирок этди. Жами 6000 ўқувчидан 570 нафари финал босқичига йўлланма олди.
«90-сонли ихтисослаштирилган мактаб-лицейидан қатнашган 16 нафар 3–6 синфлар ўқувчиларининг барчаси ғолиблар ва совриндорлар қаторида бўлди: улар 6 та олтин, 3 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритди”, - дейилади хабарда.