Нуфузли халқаро билим мусобақасида дунёнинг 41 та давлатидан 200 дан ортиқ ўқувчи иштирок этди.
Қозоғистон Республикаси миллий жамоаси юқори натижа кўрсатиб, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Кумуш медаль соҳиблари:
- Сейтқамит Арғин – Астана шаҳри Нура туманидаги табиий фанлар ва математик йўналишдаги NISнинг 11-синф ўқувчиси;
- Абдиқадир Таир – Қостанай вилояти иқтидорли болаларга мўлжалланган «Билим-инновация» лицей-интернати 11-синф ўқувчиси;
- Сабиров Мерген – Астана шаҳридаги NURORDA мактабининг 10-синф ўқувчиси.
Бронза медали соҳиби:
- Жоламан Абилайхан – Алмати шаҳридаги NURORDA мактабининг 10-синф ўқувчиси.
Миллий жамоанинг халқаро олимпиадада иштирокини Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети катта ўқитувчиси Бекмирза Бейсенов ва халқаро олимпиадалар совриндори Темирлан Исмағулов мувофиқлаштирди.
“Европа физика олимпиадаси - физика бўйича иқтидорли ўқувчиларнинг назарий билимлари ва экспериментал кўникмаларини баҳолайдиган нуфузли халқаро мусобақалардан бири ҳисобланади. Қозоғистонлик ўқувчиларнинг навбатдаги ютуғи мамлакатнинг халқаро таълим майдонидаги обрўсини ошириб, ёш физикларнинг юқори тайёргарлик даражасини намоён этди”, — дейилади хабарда.