Қозоғистон терма жамоа ҳисобида 1 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза бор.
“Олтин”ни Қостанай шаҳридаги “Билим-инновацион” мактаб-лицейининг 11-синф ўқувчиси Жан Даутов қўлга киритди;
“Кумуш”ни Алмати шаҳридаги Республика физика-математика мактабининг 10-синф ўқувчиси Амирлан Аманжолов, Алмати шаҳридаги Haileybury Almaty мактабининг 12-синф ўқувчиси Мирон Юркевич, ҳамда Тараз шаҳридаги “Билим-инновация” мактаб-лицейининг 10-синф ўқувчиси Марғулан Шареллар қўлга киритди;
"Бронза" медали эса Алмати шаҳридаги Республика физика-математика мактабининг 10-синф ўқувчиси Тимур Мурат, ҳамда Алмати шаҳридаги Республика физика-математика мактабининг 10-синф ўқувчиси Амир Сахиповларга насиб этди.
Халқаро Болқон математика олимпиадаси - тажриба орттириш ва Қозоғистон терма жамоасини жорий йил 11-24 июль кунлари Буюк Британияда бўлиб ўтадиган Халқаро математика олимпиадасида (IМO) иштирок этишга тайёрлашнинг муҳим босқичларидан биридир.