Ёш тадқиқотчи ушбу лойиҳа билан 7-синфдан бошлаб шуғулланиб, бир неча йил давомида уни изчил равишда ривожлантирган. Натижада маиший пластик чиқиндиларини қайта ишлаб, уни асфальт таркибига қўшиш имконини берувчи ечимни таклиф қилди.
Асфальтга пластик қўшиш унинг мустаҳкамлигини оширади ва хизмат муддатини узайтиради. Бундай маҳсулот ўзининг фойдаланиш хусусиятларини 12–18 йилгача, баъзи ҳолларда эса 20–25 йилгача сақлаб қолиши мумкин. Шу билан бирга, анъанавий технологиялар билан таққослаганда ишлаб чиқариш харажатлари камаяди.
ҚР Таълим-маориф вазирлиги маълумотига кўра, лойиҳада йўл қопламаси сифатини назорат қилишни автоматлаштириш ҳам назарда тутилган. Ўқувчи йўл бўйлаб автоном роботлар тизимини жорий этишни ҳам таклиф қилмоқда. Унинг концепциясига кўра, «А» роботи йўл юзасидаги нуқсонларни аниқлайди, «В» роботи эса уларни тезкор равишда бартараф этади. Бу усул таъмирлаш харажатларини камайтириш имконини беради.
«Эко-асфальт» ишланмаси пластик чиқиндилар ҳажмини камайтиришга ва йўл қурилишига замонавий ечимларни жорий этишга қаратилган.