ASTANA. Kazinform — Қозоғистон Ҳиндистон учун 269 дона локомотив вагонларини ишлаб чиқаради. Бу ҳақда пойтахтдаги локомотив йиғиш заводи ходими Kazinform агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
“Ҳозирча вагонларнинг 45 донасини экспорт қилдик. Қозоғистон маҳсулотлари биринчи навбатда Ҳиндистонга боради. Ҳиндистонда тепловоз тўлиқ йиғилиб, Янги Гвинеяга сотилади. Демак, Янги Гвинея мамлакатининг темир йўли ва иқтисодиётини ривожлантиришда Қозоғистоннинг таъсири бор деган гап”, — дейди маркетинг ва сотув бўлими раҳбари Рауан Донсебаев.
Айтиш жоизки, “Қозоғистон темир жол” миллий компанияси ўтган асрнинг 70-80 йилларида ишлаб чиқарилган эски серияли тепловозларни йўқ қилишни режалаштирган.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.