ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик стол тенниси усталари Польшадаги Зелена-Гура шаҳрида бўлиб ўтган стол тенниси бўйича 15-чи халқаро турнирда иккита олтин медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform Informsports.kz га таяниб.
Мусобақада Австрия, Германия, Нидерландия, Қозоғистон, Литва, Польша ва Украинадан 270 нафар спортчи иштирок этди.
U13 ёш тоифасида қозоғистонлик спортчилар икки марта шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Яккалик баҳсларида олтин медални Зангар Абдимажит қўлга киритди.
У яна бир олтин медални Нуржан Бақдаулет билан бирга жамоавий баҳсларда қўлга киритди. Финалда қозоғистонлик дуэт Польша вакилларини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Бундан аввал Қозоғистон Малайзияда маунтинбайк бўйича турнирда учта медални қўлга киритгани хабар қилинган эди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.