Қозоғистонлик теннисчилар Осиё ўйинларини муваффақиятли бошлади
Қозоғистон теннисчилари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларини муваффақиятли бошлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, Бейбит Жуқаев илк учрашувини тожикистонлик Фируз Мухидиновга қарши ўтказди.
Ҳисоб 0:3 бўлганида тожикистонлик теннисчи мусобақани давом эттиришдан бош тортди.
Денис Евсеев Шарқий тиморлик Агапито Феррейрани мағлуб этди - 6:0, 6:0.
Бейбит Жуқаев ва Денис Евсеев жуфтлик басҳда 23 дақиқада тожикистонлик Собир Саидов – Бахтиер Исроиловга ҳеч қандай имконият қолдирмади – 6:0, 6:0.
Григорий Ломакин ва Дмитрий Попко Исса Шанан Альхарраси – Рашед Наифдан устун келди – 7:6, 6:2.
Биргина Гўзал Айнитдинова индонезиялик Жанис Тьенга имкониятни бой берди – 1:6, 2:6.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ