Қозоғистонлик теннисчи илк учрашувини ҳиндистонлик Пратхан Тхомбара ва россиялик Дарья Лодикова ҳамда германиялик Луиза Мейер-Хайде билан ўтказди.
Мусобақанинг биринчи ракеткаси сифатида қайд этилган Ж.Қуламбаева ва П.Тхомбаре 7:5, 6:4 ҳисобида зафар қучди.
Қозоғистон-Ҳиндистон жуфтлиги ярим финал учун сербиялик Ивана Йорович – Деяна Раданович билан куч синашади.
Шахсий баҳсда Жибек биринчи даврада испаниялик Лейра Ромерога ютқазди - 3:6, 1:6.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Михаил Кукушкин Уимблдон саралаш босқичида финалга чиққани ва Александр Бублик ҳам Истбоурн турнирининг чорак финалига йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.