Маҳаллий теннисчи Маттиа Беллуччига қарши кечган 1/16 финал баҳсида қозоғистонлик спортчи учинчи сетда ғалаба қозонди, ўшанда италиялик 2:2 ҳисобида учрашувни давом эттиришдан бош тортди. Дастлабки икки сетда 6:4, 2:6 ҳисоби қайд этилди.
Учрашув икки соату ўн дақиқа давом этди. Учрашув давомида қозоғистонлик теннисчи бирорта ҳам сервисни тўғридан-тўғри ўтказмади ва битта дубл қайд этиб, етти очко ва тўртта ўйинда ғалаба қозонди.
Айни дамда Тимофей яккалик баҳсларида ATP (Профессионал теннисчилар ассоциацияси) рейтингида 216-ўринни эгаллаб турибди.
Фото: sports.kz