Турнирнинг биринчи ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган А.Данилина ва украиналик Валерия Страхова ярим финалда бельгиялик Мари Бенуа – Исалин Бонавантюр билан тўқнаш келди.
Бир соатдан ортиқ давом этган баҳсда Қозоғистон-Украина жуфтлиги 6:3, 6:2 ҳисобида зафар қучди.
Финалда А.Данилина ва В.Страхова аргентиналик Мария Лоурдес Карле ва россиялик Мария Тимофеева жуфтлиги билан бош соврин учун кураш олиб боради.
Муаллиф: Елжан Ерали