Евроосиё миллий университетининг «Dala sazy» халқ чолғу асбоблари оркестри Қозоғистондан ягона иштирокчи бўлди. Иқтидорли талабалар Б.Ақтаевнинг «Алаш аманаты» асарини ижро этишди.
ЕМУ ансамбли 20 та ижодий гуруҳ ўртасида “Инструментал мусиқа ансамбли” номинациясида 1-ўринга сазовор бўлди.
Пекинда халқаро фестиваль бўлиб ўтди. Мусиқа танловида турли мамлакатлардан жами 90 дан ортиқ ижодий гуруҳлар иштирок этди.
«Dala sazy» халқ чолғу асбоблари оркестри 2009 йилда ЕМУ қошида ташкил этилган. Ҳозир у 40 нафар талабадан иборат. 15 йил давомида мусиқий гуруҳ турли халқаро танловларда қатнашиб, университет хазинасига кўплаб мукофотларни олиб келди.
Бугунги кунда мусиқачиларнинг репертуарида 23 тадан ортиқ асарлар мавжуд.