Нуфузли халқаро танловда Қозоғистон, Қирғизистон, Малайзия, Саудия Арабистони ва Хитойдан келган ёш мутахассислар иштирок этдилар.
Қозоғистон шарафини Павлодар шаҳридаги Ахборот технологиялари коллежининг учинчи курс талабаси, "Саноат дизайни" компетенцияси бўйича WorldSkills Kazakhstan–2025 миллий чемпионати ғолиби Дарья Мельник ҳимоя қилди. ️Танлов давомида иштирокчилар саноат дизайни соҳасидаги профессионал компетенциялари, инновацион фикрлашлари ва амалий кўникмаларини синовдан ўтказдилар.
“Натижада Дарья Мельник биринчи ўринни эгаллади ва халқаро турнирнинг мутлақ ғолибига айланди. Талабани мусобақага Ахборот технологиялари коллежи ўқитувчиси Борис Григорьев тайёрлади”, — дейилади хабарда.
Қозоғистонлик талабанинг ушбу ютуғи техник ва касб-ҳунар таълими тизимининг сифатини ва маҳаллий ёшларнинг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлигини намойиш этди. Шунингдек, у мамлакатимизнинг WorldSkills ҳаракатидаги салоҳиятини очиб берди ва қозоғистонлик мутахассисларнинг профессионал маҳорати жаҳон даражасида юқори баҳоланишини исботлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик ўқувчилар АҚШда бўлиб ўтган халқаро робототехника турнирларида юқори ўринларни эгаллаган эдилар.