Дунёнинг 42 давлатидан 450 нафардан зиёд спортчи иштирок этган мусобақа якунига кўра, Қозоғистон биринчи марта умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
– Мусобақалар шахсий ва жамоавий тоифаларда 8 та дастур бўйича ўтказилди. Миллий терма жамоадан Нур-Султан, Алмати, Қарағанди, Семей, Петропавл, Орал, Чимкент, Екибастуз шаҳарларидан спортчилар иштирок этишди. Ўсмирлар барча жамоавий дастурлар – туль (расмий машқлар), спарринг, махсус техника ва ўзини ҳимоя қилиш бўйича ғолибликни қўлга киритди. Бу Қозоғистон спорти тарихидаги ноёб натижадир», — деди қозоғистонлик спортчиларнинг чиқишлари якунлари бўйича Қарағанди вилояти таэквондо федерацияси бош мураббийи Валерий Когай.