Кадетлар иккита олтин, битта кумуш ва учта бронза медалини қўлга киритди. Ўсмирлар мусобақани тўртта олтин ва битта бронза медал билан якунлаб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Кадетлар ўртасида Хамзальпер Ромашкин (61 кг) ва Диас Байдуллаев (33 кг) чемпион бўлди. Иккинчи ўрин Руслан Стацинага (37 кг) насиб этди. Ерсултан Оразбекули (49 кг), Султанмуҳаммед Розиев (45 кг) ва Мирас Исенгельдин (65 кг) учинчи ўринни эгаллади.
Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда Егор Шаптефраць (78 кг дан юқори), Темиржан Тасқин (51 кг), Нурперзент Саматули (48 кг) ва Қанат Рахимберди (68 кг) олтин медални қўлга киритди. Бекет Болатули (73 кг) бронза медалини қўлга киритди.