Шарқий Қозоғистон вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, фуқаро муҳофазаси катта сержанти Берик Қалиқов Семей шаҳридаги 40-сонли ёнғин хавфсизлиги бўлимида ҳайдовчи бўлиб ишлайди.
«26 ёшли ўт ўчирувчи доимо спорт билан шуғулланади. 15-24 октябр кунлари Италияда кикбоксинг бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этди. Мусобақада 65 давлатдан 1600 нафар спортчи иштирок қатнашди. Берик Қалиқов Қозоғистон шарафини ҳимоя қилди ва бронза медалини қўлга киритди», — дейилади муассаса хабарида.
2016 йилдан буён фавқулодда вазиятлар тизимида ишлаб келмоқда.
Ўшандан бери 13 та ёнғинни ўчириб, 20 кишини қутқарган.
Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули