Қозоғистонлик сув соҳаси мутахассисларининг учинчи гуруҳи Хитойга ўқишга жўнаб кетди

Фото: Фото: ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги

ASTANA. Kazinform – Хитойга икки ҳафталик ўқув курсига 31 нафар мутахассис жўнаб кетди, деб хабар берди ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги.

Бундан аввал Хитойда 30 нафардан иборат икки гуруҳ таълим олган эди. Умуман олганда, жорий йилда Хитойда Қозоғистоннинг 121 нафар сув соҳаси мутахассиси малакасини оширади. Ўқув жараёни Хитой томони ҳисобидан ташкил этилди, Қозоғистон Республикаси давлат бюджетидан маблағ ажратилмади. Ҳозирги пайтда Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги Хитой билан ҳамкорликда ўқув дастурини давом эттириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

“Апрель ва май ойларида биз Хитойга 30 нафардан иборат икки гуруҳни жўнатдик, улар ўқувни муваффақиятли якунлади. Энди учинчи гуруҳ таркибидаги 31 нафар мутахассис сув ресурсларини бошқариш ва оқова сувларни тозалаш мавзусидаги курсда қатнашиш учун Хитойга йўл олди. Бу ўқувлар Президент Мурожаатномасида таъкидланган сув соҳасига малакали мутахассисларни тизимли тайёрлаш зарурияти доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлардан биридир”, – деди ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазири ўринбосари Аслан Абдраимов.