Қозоғистонлик спортчи Ироқда стол тенниси бўйича ўтказилган турнирда олтин медални қўлга киритди

ASTANA. Kazinform - Сулаймония (Ироқ) шаҳрида стол тенниси бўйича WTT Youth Contender халқаро турнири якунланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ҰОК

19 ёшгача бўлганлар тоифасида қозоғистонлик Сарвиноз Миркадирова олтин медални қўлга киритди.

У Фатима Мусани (Ироқ) 3:0, Йекта Адибианини (Ерон) 3:2, Заара Тахерни (Ироқ) 3:0, Атена Захирифарни (Ерон) 3:0, ярим финалда Элина Рахимийни (Ерон) 3:1 ҳисобида енгди.

Финал баҳсида Миркадирова Таниша Котечани (Ҳиндистон) 3:1 ҳисобида енгди.