Мусобақада 30 та давлатдан 500 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди. Қайсар Тўлеген профессионал ёшлар ўртасида 78 кг вазн тоифасида 1-ўринни эгаллаб, жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.
«Спортчининг ушбу ғалабаси йиллар давомидаги машаққатли меҳнати ва узлуксиз тайёргарлигининг самарасидир», – таъкидлади Қизилўрда вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси вакили.
У тош ирғитиш спорти билан 7-синфдан бошлаб шуғулланиб келади. Дастлабки қадамларини спорт клубида бошлаган ёш спортчи бугунга қадар бир қатор юксак натижаларга эришди.
2021-2025 йилларда Қўрқит ота номидаги Қизилўрда университетида таҳсил олган. Айни пайтда вилоят марказидаги Ўқувчилар уйида тўгарак раҳбари ҳамда ўқитувчи-мураббий сифатида фаолият юритади. Жаҳон чемпионатига спортчини Абдулҳасан Сейтенов тайёрлади.