Н.Аманжолов угандалик Шапи Мушото билан жанг қилди. Супероғир вазндаги жанг тўртинчи раундда якунланди. Аманжолов рақибини нокаутга учратди. Учинчи раундда ҳам рефери Мушотога иккита нокдаун қайд этди.
Шу тариқа, Нурсултан профибокста бешинчи марта ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, супероғир вазн тоифасидаги боксчи WBA, WBO, IBF версиялари бўйича жаҳон чемпиони украиналик Александр Усикнинг (19-0, 13 КО) спарринг рақибларидан бири ҳисобланади.