Қозоғистонлик сейсмологлар Хитойда иккита зилзила қайд этди
Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмологик тажриба-методик экспедицияси (СОМЭ) сейсмик станциялар тармоғи Хитойда иккита зилзила қайд этди, деб хабар беради Каzinform агентлиги СОМЭ расмий сайтига таяниб.
Алмати марказидаги навбатчи оператор хабарида айтилишича, биринчи зилзила 22 январь куни соат 09:00 да Алмати вақти билан 10:33 дақиқа 30 сонияда Хитой ҳудудида, Алмати шаҳридан 378 км жануби-шарқда қайд этилган. Зилзиланинг энергия класси 12.3. Магнитудаси 5,6.
Иккинчи зилзила 22 январь куни Алмати вақти билан 12 соат 10 дақиқа 23 сонияда, Хитой ҳудудида Алмати шаҳридан 383 км жануби-шарқда қайд этилган. Зилзиланинг энергия класси 9,6 балл. Магнитудаси 4.4.
Сезувчанлик ҳақида (МSК-64 шкаласи бўйича) маълумотлар йўқ:
Қозоғистон ҳудудида ҳам сезувчанлик ҳақида (МSК-64 шкаласи бўйича) маълумотлар йўқ.