Биринчи туркум 14 февралда томошабинларга Хоразмни бошқарган Жалолиддин Мангуберди ҳаёти, қўмондонлик ва тарихий жанглар даври ҳақида ҳикоя қилади. Бироқ, сериалнинг асосий сюжети Хоразмшоҳ ва Чингизхон жангига асосланган.
13 қисмли тарихий фильмда асосий рол - Хоразмшоҳни туркиялик актёр Эмре Кивилджим ўйнаган бўлса, буюк Чингизхон образини таниқли ўзбек актёри Жавоҳир Зокиров ижро этган. Сериални қозоғистонлик режиссёр Нурғиса Алмурат суратга олган.