Қазибек Қалмағамбетов юнон-рум кураши бўйича 67 килограммгача бўлган вазн тоифасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Ватандошимиз финалда Беларусь вакили Михаил Марковскийни 13:7 ҳисобида мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. Шу тариқа миллий терма жамоа ҳисобида битта медаль бор.
Бундан аввал Қазибек Қалмағамбетов Словакиядаги жаҳон чемпионатининг финалига чиққанини хабар қилган эдик.
Эслатиб ўтамиз, кураш турлари бўйича жаҳон чемпионати арафасида Астана шаҳрида 350 нафардан зиёд полвон иштирокида халқаро ўқув-машғулот йиғини бўлиб ўтмоқда.