Мусобақада дунёнинг 25 та давлатидан 85 нафар спортчи иштирок этди. Бу 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган ХVII ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этишга лицензия олиш учун саралаш турнири эди.
Турнирда Қозоғистонни тўрт нафар спортчи ҳимоя қилиб, улардан икки нафари совринли ўринларни қўлга киритди.
Эркаклар ўртасида 80 кг вазнда Нишан Ўмирали учинчи ўринни эгаллади. У биринчи босқичда япониялик спортчини мағлуб этган бўлса, ярим финалда ўзбекистонлик паратаэквондочига имкониятни бой бериб қўйди.
Шунингдек, аёллар ўртасида Камила Досмалова 57 кг вазнда ярим финалда туркиялик спортчига имкониятни бой бериб, бронза медалини қўлга киритди.