Қозоғистонлик спортчилар тўртта медални қўлга киритди.
Агалаков Роман учта услубда «олтин» ютиб олди - брасс, эркин услуб, баттерфляй, Кинах Сергей - «олтин» (100 м га брасс сузиш), Потапов Роман - (еркин услуб) бўйича «кумуш»ни қўлга киритди.
«Спортчиларимиз яхши чиқишди ва турнир ғолиби бўлди. Парасузувчиларнинг эришган ютуқлари машаққатли меҳнат ва тиришқоқлик билан машғулотлар натижасидир. Бир вақтнинг ўзида учта олтин медални қўлга киритган Роман Агалаковни алоҳида таъкидлаш керак. Жорий мавсумда ҳам кейинги мусобақаларда ҳам яхши натижалар билан чиқишни мақсад қилганмиз», – дейди Имконияти чекланган шахслар спортини тайёрлаш маркази жамоаси раҳбари Султанбек Каби.