Қозоғистон 27 нафар спортчини учта спорт тури: параатлетика, парасузиш ва парапауэрлифтинг бўйича тақдим этди. Мусобақаларда қозоғистонлик параспортчилар 14 олтин, 20 кумуш ва 20 бронза медалини қўлга киритди.
IWAS ўйинлари ногиронлар аравачасида юрадиганлар ва ногиронлар учун халқаро спорт туридир. Жаҳон ўйинлари ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. IWAS ташкилотига 73 та давлат киради.