«Қозоғистон шарафини Лаззат Жусипова ва Дидар Муҳамеджанов ҳимоя қилди. Спортчилар «Ката» бўйича муваффақиятли иштирок этиб, мусобақа ғолиби бўлди. Лаззат Жусипова кўриш қобилияти заиф спортчилар ўртасида 1-ўринни, таянч-ҳаракат аппарати бузилган спортчилар ўртасида Дидар Муҳамеджанов энг яхши натижага эришди», - деб хабар берди ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Ногиронлар спортини тайёрлаш маркази.
07:11, 31 Октябр 2022
Қозоғистонлик паракаратэчилар Италияда жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди
ASTANA. Kazinform – 25-30 октябр кунлари Бергамода (Италия) паракаратэ бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада 16 давлатдан спортчилар иштирок этди, деб хабар беради Kazinform.