ASTANA. Kazinform - Францияда аутизмга чалинган спортчилар ўртасида велопойга бўлиб ўтди. Мусобақада бутун дунёдан 100 га яқин велоспортчи иштирок этди. Virtus Cycling Open Time Trial доирасида пара велоспорт ўйналишида 16 нафар пара спортчи беллашди, улар орасида Астаналик Дастан Ордабай ҳам бор эди, дея хабар беради Kazinform Астана ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.
Фото: акимат Астаны
Франциядаги турнирда Қозоғистон шарафини астаналик Дастан Ордабай ҳимоя қилди. У 17,3 км масофага (Time trial) индивидуал хронометражда ii-3 тоифадаги (аутизм спектрининг бузилиши) иштирок этди. Спорт усталигига номзод иккинчи ўринни эгаллаб, маррага иккинчи келди.
«Дастан учун 2024 йилдаги шосседаги иккинчи мусобақадир. Пара спортчимиз терма жамоамиз етакчиси ва яхши натижаларни кўрсатишда давом этяпти. Олдинда 2025 йилда Австралияда чемпионликни ҳимоя қилиш кутиб турибди, биз жамоа билан биргаликда тайёргарликни давом эттирамиз”, - деди Астанадаги “Интеллектуал ногиронлар спорт федерацияси” президенти Дина Темирғалиева.
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.