Бу - 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинлари олдидан йирик рейтинг мусобақаси ҳисобланади. Қозоғистон спортчилари машҳур мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, 6 та совринни қўлга киритдилар.
«Гран-при мусобақаларида Қозоғистондан 7 нафар спортчи иштирок этди. Спортчиларнинг тайёргарлиги юқори савияда бўлди. Ушбу мусобақада 6 та совринни қўлга киритдик. Улар орасидан Салтанат Абилхасимқизи, Равил Мансурбаев, Дастан Мукашбеков ва Руфат Хабибулинлар яхши ўйин кўрсатиб, Параосиё ўйинларига йўлланма олди», – дейди ногиронлар спорт машғулотлари маркази раҳбари Маулен Насипқали.