Ушбу рейсда конькида учиш, шорт-трек, фристайл-могул, тоғ чанғиси, трамплиндан сакраш ва чанғи икки кураши бўйича Қозоғистон терма жамоалари аъзолари этиб келишди.
Қозоғистон делегацияси ПЗР тести ва паспорт назоратидан ўтиб, Олимпия қишлоғига йўл олди.
Хабар берганимиздек, барча спортчилар ва мураббийлар парвоз олдидан сўнгги ҳафталарни карантин шароитида ўтказдилар – улар учинчи шахслар билан бевосита алоқа қилмасдан «пуфакчалар» деб аталадиган жойда яшаб, машғулотлар олиб боришди.
ХХIV Қишки Олимпия ўйинлари 4-20 феврал кунлари Пекинда бўлиб ўтади.
Муаллиф: Руслан Сулейменов