Қозоғистонлик оғир атлетикачи рекорд ўрнатди ва ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпиони бўлди

ASTANA. Kazinform — Қозоғистонлик оғир атлетикачи Нуржан Жумабай Колумбиянинг Кали шаҳрида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида рекорд ўрнатди.

Фото: НОК РК

Ҳамюртимиз 88 кг вазн тоифасида мамлакат шарафини ҳимоя қилди.

Нуржан Жумабай умумий ҳисобда 348 (155 193) кг оғирликни кўтарди. Шунингдек, у силтаб кўтаришда жаҳон рекордини янгилади.

Кумуш медални Эрик Гуадамуд (Испания) қўлга киритди — 344 (156 188) кг. Хосе Мантилья (Мексика) эса кучли учликни якунлади — 335 (151 184) кг.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик оғир атлетикачи Ернур Мирзахмет Колумбиянинг Кали шаҳрида бўлиб ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган эди.